Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Республика Диетология ўқув-илмий маркази


   

28.04.2017 - Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Республика диетология ўқув-илмий маркази Ибн Сино жамоат фонди билан ҳамкорликда “Соғлом ва парҳез овқатланишнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий семинар 2017 йил 12 май куни соат 10.00-16.00 Тошкент тиббиёт академясининг академик лицей конференц залида ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 апрелдаги 102-сонли “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги ҳамда 2015 йил 29 августдаги 251-сонли “2015-2020 йиллар даврида, Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларини амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган илмий изланишлар натижалари муҳокама этилади.
Семинар иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатма хати асосида ташкилотлар томонидан белгиланиб таклиф этиладилар. Семинар илмий тўплами, дастур, сертификат ва тушлик хомийлар томонидан ташкил этилади. Сайтда семинар илмий тўплами, дастурининг электрон шакли, ҳамда иштирокчилар олдиндан хоналарни банд этиши учун Тошкент тиббиёт акадеяси яқинидаги меҳмонхоналар манзили ва мулоқот телефонлари келтирилди.
Ташкилий қўмитанинг мулоқот телефонлари: +998 90 351-4476, +998 94 640-3046, +998 71 150-9771

ТАКЛИФНОМА

СЕМИНАР ДАСТУРИ

МЕҲМОНХОНАЛАР ҲАҚИДА

ИЛМИЙ ТЎПЛАМЛАР, (ZIP) | очиб кўриш


20.03.2017

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Республика
диетология ўқув-илмий маркази
                                                            
АХБОРОТ ХАТИ

           Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Республика диетология ўқув-илмий маркази Ибн Сино жамоат фонди билан ҳамкорликда 2017 йил 12 май куни Тошкент Тиббиёт академиясида “Соғлом ва парҳез овқатланишни долзарб муаммолари” мавзусида ўтказиладиган илмий –амалий семинарида иштирок этишга таклиф этади.
          Семинарнинг асосий илмий йўналишлари:

  1. Соғлом овқатланиш чора- тадбирларини такомиллаштириш.
  2. Касалликларда диетотерапия муаммолари.
  3. Овқатланиш хавфсизлиги.
  4. Нутрициология.
  5. Овқат тайёрлаш технологияси.

Семинар материаллари илмий тўпламда нашр этилади.
         Семинарда иштирок этиш тартиби:

  1. Илмий мақола нашри
  2. Илмий мақола ва маърўза (ўзбек ёки  рус ёки ингилиз тилларида).

    Муаллиф фақат 2 мақола билан иштирок этиши мумкин. Илмий тўпламда нашр этиладиган мақолалар ва семинар маърўзалари муҳаррият ҳайати томонидан тахлил этилади.
Илмий тўпламда нашрга қабул қилинган мақолалар ва семинар дастури билан 20 апрелга қадар Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги Республика Диетология ўқув-илмий маркази сайтида Dietology.tma.uz танишишингиз мумкин.  
                           Мақолаларга талаблар.

  1. Ҳажми 4-6 бет А-4 форматда, Times New Roman, 14 ўлчамли шрифтда, чап

томондан 3.0 см, ўнг томондан 1.5 см масофада, юқоридан, пастдан 2.5 см, қаторлараро 1.0 интервалдан фойдаланилган ҳолда.

  1. Мақола номи катта ҳарфлар билан ўртага ёзилиб, навбатдаги қаторга муаллифни тўлиқ фамилияси ва исми-шарфи бош ҳарфлари ёзилади.

Навбатдаги қаторда шаҳар, вилоят ва ташкилот номи тўлиқ ёзилади. Маърўзачи фамилияси остида чизиқ билан белгиланади. Мақола матнида долзарблиги, мақсади, тадқиқот материали ва услублари, натижалари, хулоса, фойдаланилган адабиётлар келтирилиши лозим. Мақола матнидан сўнг муаллифлар ҳақида маълумотлар (иш жойи, лавозими, илмий даражаси) ва манзили (телефон рақами, E-mail.) кўрсатилиши шарт. Матндаги маълумотларни тўғрилигига шахсан муаллифлар жавобгардир.
Илмий мақолалар 2017 йил 10 апрел соат 12:00 га қадар қуйидаги электрон манзилда қабул қилинади: mohira_071991@mail.ru.
Электрон почта орқали  юборилаётган хатга “семинар” номи билан белгилансин.
Ташкилий масалалар бўйича мурожат этишингиз мумкин: Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги Диетология ўқув-илмий маркази, Тошкент, 100109, Фаробий кўчаси 2.

Телефонлар:            (+99894) 640-30-46
                                   (+99890) 351-44-76
                                   (+99871) 150-97-71
Ташкилий қўмита.